Здание Конгресса США (Капитолий) в Вашингтоне.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар қўллаш ҳақида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

203
Қонун лойиҳасида Россия банкларига қарши сакциялар қўллаш кўзда тутилган. Шунингдек, Россиядан ташқаридаги суюлтирилган табиий газ лойиҳалари ва иқтисодиётнинг киберсекторига қарши чоралар кўриш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Америкалик сенаторлари Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақида қонун лойиҳасини киритишди. РИА Новости хабарига асосан.

“АҚШ сайловларига аралашув”, “Сурияда зарарли таъсир” ва “Украинадаги тажовуз”, шу жумладан Керч бўғозидаги ҳолат учун чекловлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Москва бир неча марта бу масалалар бўйича айбларни рад этиб келмоқда.

Қонун лойиҳасида Россия банкларига қарши сакциялар қўллаш кўзда тутилган. Шунингдек, Россиядан ташқаридаги суюлтирилган табиий газ лойиҳалари ва иқтисодиётнинг киберсекторига қарши чоралар кўриш назарда тутилган.

Шу билан бирга, Россия суверен қарзи билан боғлиқ янги келишувлар ва Россия раҳбарияти номидан коррупцион фаолиятни амалга оширувчи шахсларга санкциялар киритиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Россияда нефт хомашёсини ишлаб чиқаришга қарши санкциялар киритиш таклиф қилинган.     

Қонун лойиҳаси “Керч бўғозидаги ҳолатга алоқадор бўлган 24 та ФХХ агентларига” санкциялар киритиш таклиф қилинган.

Яна бир таклиф – Керч бўғозидаги кема юриш эркинлиги тамойиллари бузиш ҳолатларида Россия кемалар қуриш секторига қарши санкциялар қўлланилади.

Бундан ташқари, сенаторлар АҚШ Давлат департаментига Россия терроризм ҳомий-мамлакат эканлиги ҳақида хулоса тайёрлаш таклиф қилинди. Шунингдек, сиёсатчилар Владимир Путиннинг активлари ва Борис Немцов қотиллиги ҳақида баёнот тайёрлаш таклиф қилинди.

203