Президент США Дональд Трамп.

Собиқ адвокат Трампни “ирқчи”¸ “фирибгар” ва “ëлғончи” деб атади

572
Собиқ адвокат Майкл Коэн “инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатларни” тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. АҚШ президентининг собиқ адвокати Майкл Коэн Трампни ирқчи ва фирибгар деб атади. Собиқ адвокат Трамп таҳдидларидан ҳимояланиш мақсадида конгрессда кўрсатма берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Мен оиламни президент таҳдидларидан ҳимоя қилиш мақсадида кўрсатма бермоқдаман”, - деди Коэн назорат қўмитаси йиғилишида.

“У ирқчи, фирибгар ва ёлғончи”, - деди Коэн.

Коэн сўзларига кўра, унга жамоатчилик ишонмаслигини англаб турибди, чунки у ўтган йили ёлғон кўрсатма беришганликда қўлга олинган.

Собиқ адвокат “инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатларни” тақдим этди. Хусусан, Трамп номидан ноқонуний тўловларни амалга ошириш жараёнида иштирок этганлиги тасдиқловчи чек нусхаларини тақдим этган.

Сал олдин Коэн сайлов олди компанияни молиялаштириш бўйича қонун ҳужжатларни бузганлигини айбдор эканлигини тан олганди.

У Трамп порно актриса Сторми Дэниелс билан боғлиқ бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги учун ҳақ тўлашда воситачи бўлганлигини тан олди. Шунингдек, у солиқларни тўлашдан қочганликда тан олди.

Декабрь ўрталарида Коэн савлов қонунчилигини бузганлиги учун уч ой қамоқ жазоси тайинланган. У 6 мартда жазони ўташни бошлаши кутилмоқда.

Махсус прокурор Роберт Мюллер 2017 йилдан бери Россия 2016 йилда АҚШ сайловларига аралашув ишини тергов қилмоқда.

Россия турли мамлакатлардаги сайлов жараёнларига таъсир ўтказишга уринишларни бир неча марта рад этиб, уларни мутлақо асоссиз эканлигини билдирганди.

572