Госдеп подталкивал Узбекистан к конфликту с Кыргызстаном — Атамбаев

Суд собиқ президент Атамбаевга сиёсатчиларга 100 минг сомдан тўлаш мажбуриятини юклади

384
Қирғизистонлик сиёсатчи ва жамоат арбоблари собиқ давлат раҳбари “Апрель” телеканалига берган интервьюси давомида гўёки уларга туҳмат қилгани сабабли ўз норозиликларини изҳор этишди.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бишкек шаҳар Октябрск туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев уч нафар сиёсатчига 100 минг сомдан (1435 доллар) тўлаши кераклиги тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Қирғизистонлик сиёсатчи ва жамоат арбоблари Аҳматбек Келдибеков, Азимбек Бекназаров ва Кенешбек Дуйшебаев собиқ давлат раҳбари “Апрель” телеканалига берган интевьюси давомида гўёки уларга туҳмат қилгани сабабли ўз норозиликларини изҳор этишди. Шунингдек, телеканал ҳам жавобгар сифатида кўрсатилган эди. Ҳар бир даъвогар унга 3 миллион сомдан  – жами 18 миллион сом тўлашларини талаб қилишган эди.

Қайд этилишича, бугун, 28 февраль куни даъвогарлар ҳимоячиси судда Атамбаев ОАВ ёрдамида уларнинг обрў-эътиборига тузатиб бўлмайдиган путур етказганини маълум қилди. Собиқ президентнинг адвокати Кантемир Турдалиев 2018 йил 10 декабрдаги интервьюда мазкур сиёсатчиларга нисбатан ҳеч қандай туҳмат ёки фактларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари бўлмаганини қайд этди.

Қирғизистон Социал-демократик партиясининг расмий вакили Кундуз Жолбуаева суд қарори томонлар ҳозирча топширилмаганини маълум қилди. Шунингдек, қарор устидан шикоят келтириш-келтирилмаслик ҳам маълум эмас.

384