Сотрудник сил безопасности Афганистана

Афғонистонда террорчилар гуруҳи ҳарбий базага ҳужум қилди

287
Ҳужумни 27 нафар жангари, шулардан 7 нафар худкуш-террорчи амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Жангарилар гуруҳи Гильменд провинциясида жойлашган Афғонистон қуролли кучларига қарашли ҳарбий базага ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News телеканалига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ҳужум эрта тонгда бошланган.

Ҳужумда 27 нафар жангари, шулардан 7 нафар худкуш-террорчи иштирок этди.

Гильменд провинцияси губернаторлиги маълумотига кўра, 9 нафар террорчи, шулардан 3 нафар худкуш-террорчи йўқ қилинди.

Қуролли кучлари ҳарбийлари ҳудудда тозалаш операциясини давом этишмоқда.

287