Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова

Абдулазиз  Камилов “Толибон” раҳбарияти билан учрашди

273
Мулла Бародар Ахунд транспорт, энергетика ва таълим соҳаларидаги муҳим иқтисодий лойиҳаларни Афғонистонда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини ижобий баҳолади.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатарнинг Доҳа шаҳрида “Толибон” ҳаракати сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан амалий учрашди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати. Учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ҳам иштирок этди.

Мулла Бародар Ахунд Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган сиёсатини юқори баҳолади. У ўтган йилнинг март ойида ўтказилган ҳамда афғон можаросини тинч ёъл билан ҳал этиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг фаоллашишига кучли туртки берган Афғонистон бўйича Тошкент конференсияси аҳамияти ва якунларини ҳам алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари «Толибон» ҳаракати раҳбарияти вакили транспорт, энергетика ва таълим соҳаларидаги муҳим иқтисодий лойиҳаларни Афғонистонда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини ижобий баҳолади.

Мулла Бародар қайд этишича, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари нафақат Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига, балки мамлакатда тўла қонли сиёсий жараён бошланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади. Натижада Афғонистон келажакда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида «ишонч ва ҳамкорлик кўприги» бўлиши мумкин.

“Толибон” раҳбарияти вакили Афғонистонда тинчлик жараёнини янада тараққий эттириш борасида Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

273