Трамп Россияга қарши санкцияларни узайтирди

222
Трампнинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳаракатлари Украинадаги хавфсизлик ва барқарорликка хавф туғдиради.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп 2014 йилда Украинадаги вазият туфайли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини узайтирди, деб хабар қилди Оқ уй матбуот хизмати.

Ҳужжатда ёзилишича, Барак Обама киритган санкциялар 6 мартдан кейин ҳам яна бир йил давомида амал қилади

Трампнинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳаракатлари Украинадаги хавфсизлик ва барқарорликка хавф туғдиради. Шунингдек, Россия ҳукуматининг қарорлари АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатлари ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавфлар келтириб чиқаради.

Россия ва Ғарб давлатларининг муносабатлари Украинадаги вазият ва референдумдан сўнг Россия таркибига кирган Қрим сабабли ёмонлашди. Ғарб давлатлари Россияни Украинанинг ишларига аралашишда айблаб, унга қарши санкциялар жорий этишди. Москва ҳам уларга нисбатан жавоб чораларини қўллади ва барча айбловларни инкор этди. Сўнгги пайтларда Ғарбда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар тез-тез янграмоқда.

222