Черешня на прилавке муниципального фермерского рынка Меркадо дош Лаврадореш в городе Фуншал на острове Мадейра.

Ўзбекистондан Россияга 5 килограмгача мева олиб киришга рухсат берилди

130
Ўзбекистондан Россияга йўловчилар томонидан 5 килограмгача ҳўл ва қуруқ мевалар олиб киришга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия қишлоқ хўжалиги назорат қўмитаси (Россельхознадзор) йўловчиларга қўл юкида Ўзбекистондан  умумий вазни 5 килограмгача бўлган ҳўл ва қуруқ мевалар олиб киришга рухсат берди.

“2019 йилнинг 5 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан келаётган йўловчилар қўл юки ва багажида умумий вазни 5 килограмгача бўлган ҳўл ва қуруқ мевалар олиб киришга рухсат берилди”, - дейилган муассаса расмий хабарида.

Ушбу рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат хизмати кафолати асосида берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан келган йўловчилар қўл юкларида ўсимлик маҳсулотлари олиб келиш ўтган йилнинг ноябрь ойида таъқиқланган эди.

130