Хитой Boeing 737 MAX самолётларида парвоз қилишни тақиқлади

230
Эфиопиядаги ҳалокат тўфайли Хитой 60та Boeing 737 MAX самолётларида парвозлар амалга оширишни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Хитой фуқаро авиацияси қўмитаси, Эфиопиядаги самолёт ҳалокатидан кейин, вазият ойдинлашмагунига қадар  Boeing 737 MАХ самолётларида парвозлар амалга оширишни таъқиқлаб қўйди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Гап шундаки, сўнгги бир неча ой ичида 2017 йилда эксплуатацияга киритилган ушбу самолётларнинг иккитаси қулаб тушди: Бири ўтган  йили Индонезияда иккинчиси – кечагина Эфиопияда. Иккала авиаҳалокат ҳам парвоз бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, самолёт баланликка кўтарилиш вақти содир бўлган.  

Boeing компанияси ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу самолётни эксплуатация қилаётган барча компанияларга, авиаҳалокатни ўрганишнинг дастлабки хулосаларига асосланган, огоҳлантириш хати юборган эди. Унда парвозни назорат қилиш тизимининг хато кўрсатгичлари самолётни кескин шўнғишига олиб келиши эҳтимоли борлиги хабар қилинган эди. Аниқланишига кўра, индонезияда ҳалокатга учраган самолётнинг тезлик кўрсатгичи сўнгги 4та парвоз давомида нотўғри маълумотлар кўрсатган.

Маълумот учун, Boeing 737 MАХ – америка компаниясининг ушбу турдаги самолётлари орасида энг кўп сотилгани ҳисобланади. Бугунги кунда Хитойда 60та Boeing 737 MАХ самолётлари эксплуация қилинмоқда. 

Энг сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Boeing корпорацияси Эфиопиядаги авиаҳалокат туфайли 13 март кунига мўлжалланган Boeing 777Х самолётининг тақдимот маросимини бекор қилган. 

230