Работа сотрудников инвестиционной компании

Авиакомпаниялар телефон орқали қандай хизмат кўрсатади - синов

98
Керакли вақтда авиакомпанияга телефон қилиб муаммони ҳал қилиш қанчалик осон бўлиши аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Баъзида керакли маълмуотни олиш учун авиакомпанияга қўнғироқ қилиб тушиш амри маҳол бўлади. Ана шу қўнғироқ хорижий мамлакатдан туриб амалга оширилганда, консультация хизматининг тезлиги ва сифати янада муҳим аҳамият касб этади.

Россиянинг CRM-Design компанияси авикомпаниялар мижозларга телефон орқали консультация хизматининг сифатини аниқлашга бағишланган изланиш ўтказди. Улар 9та авиакомпанияга қўнғироқ қилиб 12 та турли мавзудаги саволлар билан мурожаат қилишган. 

Профессионал кол-центр ходимлари 5 кун давомида авиакомпания ваколатхоналарига қўнғироқ қилиб: тушиш имконияти борлигини, телефон гўшагини кўтариш тезлиги, саволларга берилган жавоблар сифати ва ходимлар хушмуомалалигини аниқлашган.

Доступность контакт-центра по телефону
Доступность контакт-центра по телефону

Синов натижаларига кўра, 3та Россия авиакомпанияси – Уральские авиалинии, Аэрофлот ва Utair авиакомпаниялари 100 % ҳолатда қўнғироқ қилиб тушишга ва 5 дақиқа ичида берилган саволга жавоб олиш имконияти бўлган.

Энг ёмон натижалар эса AZAL ва UzAirways компанияларига тегишли бўлган – қилинган қўнғироқлардан 30 - 40 % умуман самарасиз бўлган.

Суҳбат давомида шунингдек ходимлар хушмуомалалиги, суҳбатдошнинг гапини бўлмаслик, берилган саволга аниқ жавоб бериш каби кўрсатгичлар ҳам ҳисобга олинган. Ушбу кўрсатгич бўйича Урал авиа (97%) Аэрофлот (96%), S7 (96%) авиакомпаниялари етакчи бўлган. Энг кам баллар эса  - AirAstana (86%), AZAL (78%) ва UzAirways (72%) га насиб этган.

Ушбу изланишни ўтказган мутахассислар яна бир қизиқ ҳолатга эътибор қаратишмоқда. Синов давомида кол-центрлар ҳар бир авиакомпанияга ўртача 30 маротаба қўнғироқ қилишган. Фақатгина Ўзбекистон Ҳаво йўлларига 60 маротаба қўнғироқ қилишга тўғри келган. Сабаб - қўнғироқ қилинганда ходимлар маълумотни аниқлаштириш учун 5 та қўшимча рақамга қайта телефон қилишни сўраган.

Доступные каналы коммуникации
Доступные каналы коммуникации
98