Швецияда “бекорчи” иш ўрни пайдо бўлди – иш ҳақи 2320 доллар

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСоискатель работы
Соискатель работы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Швецияда рассомлар Саймон Голдин ва Якоб Сеннеби умрбодлик иш ўрнини таклиф қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Швецияда рассомлар Саймон Голдин ва Якоб Сеннеби умрбодлик иш таклиф қилишмоқда. Ишга жойлашган киши ҳеч қачон ҳеч нарса қилмайди, дея ёзади Public Art Agency Sweden.

Рассомлар аллақачон 650 минг долларни ташкил этадиган “Доимий иш ўрни” жамғармасини яратган. Таъкидланишича, ушбу жамғарма ўсишда давом этади. Ишга қабул қилинган одамдан Гётеборг шаҳридаги вокзалда жойлашган “иш жойи”га белгиланган вақт ичида келиши ва “иш куни охирида” кетиши талаб этилади.

Флаг Шри-Ланке - Sputnik Ўзбекистон
Жаллод керак! Шри-Ланкада янги бўш иш ўрнига мутахассис қидирилмоқда

Шу билан бирга, ишга жойлашган киши истаган машғулоти билан шуғулланиши мумкин. Тажриба 120 йилга мўлжалланган, ишга фақат бир киши қабул қилиниши мумкин. Бироқ бирор сабабларга кўра у ишдан бўшаса, унинг ўрнига бошқа одам ишга қабул қилинади. Рассомлар ишчи таътил ва нафақа учун кўп пул топаман деб қийналмаслиги учун юқори маош таклиф қилишмоқда. Бекорчилар иш ўрни 2025 йилда очилади.

Саймон Голдин ва Якоб Сеннебининг асосий мақсади -  ҳеч бир иш қилмай умрбод маош оладиган инсон ҳақида шаҳар афсонаси ёки мем яратиш.

Янгиликлар лентаси
0