Спикер парламента Венесуэлы и лидер оппозиции Хуан Гуаидо

Пранкерлар Гуаидони чув туширишди

1281
Россиялик пранкерлар Швейцария президенти Ули Маурер номидан Хуан Гуаидо билан "музокаралар" ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Алексей Столяров (Лексус) Швейцария президенти Ули Маурер номидан венесуэлалик мухолифатчи Хуан Гуаидо билан "музокаралар" ўтказишди.

“Ули Маурер” амалдаги Венесуэла етакчиси Николас Мадуронинг гўёки Швейцария банкида бўлган миллионларини блоклаб қўйишни ва кейинчалик ушбу маблағларни Гуаидонинг шахсий ҳисобига ўтказишни таклиф қилади. Шунингдек, “Швейцария президенти” Гуаидо “давлат раҳбари” сифатида ушбу маблағлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Хуан Гуаидо эса суҳбатдошига нафақат ўз номидан, балки барча венесуэлаликлар номидан миннатдорчилик изҳор этади ва маблағларни блоклаш учун сўров жўнатишга розилик беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ҳукумати АҚШ дипломатларига мамлакат ҳудудини тарк этишлари учун уч кун муҳлат бергани ҳақида хабар қилган эдик.

1281