Эвакуация ва ярадорлар: Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида вазият кескинлашди

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таджикистан
Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон билан бўлган чегарада юзага келган жанжал туфайли қирғизистонликлар эвакуация қилинди.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Тожикистон билан бўлган чегарада юзага келган жанжал туфайли қирғизистонликлар эвакуация қилинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

“Баткент туманининг Оқсой ва Кўктош қишлоқлари аҳолиси автобусларда ва енгил автомобилларда Баткент шаҳрига олиб келинди. Улар 57-сон касб-ҳунар коллежи биноси ҳамда Айтматов кўчасидаги уйлардан бирига жойлаштирилди. Уларнинг хавфсизлиги Баткент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан таъминланмоқда”, - дейилади ҳукумат хабарида.

Пограничник Кыргыстана - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди

Шунингдек, юқорида келтирилган қишлоқ аҳолисини Баткент тумани ва Баткент шаҳрида истиқомат қилувчи қариндошлари ўз уйларига олиб кетишмоқда.

13 март куни Кожогарда Қирғизистоннинг Баткен тумани Оқсой қишлоғи аҳолиси ва Тожикистоннинг Меҳнатобод аҳолиси ўртасида жанжал юзага келди. Оқсой- Тамдик йўли қурилиши можаронинг сабаби бўлган. Тожикистонликлар Қирғизистон техникаси йўлини тўсиб қўяди. Ишчиларга Қирғизистон қишлоқлари аҳолиси ёрдам келади. Оқибатда Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг 200 яқини нафари бир-бирларини тошбўрон қилишади. Бир Қирғизистон фуқароси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилади.

Эртаси куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги тўқнашув қайтадан бошланади. Оқибатда яна бир қирғизистонлик жабрланади. Тожикистон томонининг маълумотларига қараганда, Тожикистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлган, 10 киши эса жароҳатланган.

Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
"Бир-бирини тошбўрон қилди": қирғизлар ва тожиклар ўртасида катта жанжал юз берди

Чегарадаги вазият кескинлигича қолмоқда. Икки давлат чегарачилари маҳаллий аҳоли билан куч ишлатиш керакмаслиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон бош вазири ўринбосарлари Жениш Разаков ва Иброҳим Азим можаро юзага келган жойга келиб, чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш учун музокаралар олиб боришмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Исфара-Баткент ҳудуди кўп йиллар давомида маҳаллий аҳоли ва чегарачилар вақти-вақти тўқнашиб турадиган жой саналади. Кўп участкалар баҳсли бўлиб, ҳозиргача делимитация ва демаркация ўтказилмаган.

Янгиликлар лентаси
0