Чемпионат мира по Танковому биатлону. Финал

Ўзбекистон АрМИ-2019 ҳарбий ўйинларида иштирок этади

175
АрМИ-2019 ҳарбий ўйинлари 10 та мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Бу йил АрМИ-2019 ҳарбий ўйинлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.

“АрМИ-2019 ҳарбий ўйинлари 10 та мамлакат ҳудудида бўлиб ўтади: Россия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Монголия ва Ўзбекистон”, - дейилган хабарда.

Россия Мудофаа вазирлиги 2019 йилнинг 3 – 13 августида бўлиб ўтадиган халқаро ҳарбий мусобқаларнинг натижаларини ва энг ёрқин лаҳзаларини интернет орқали тўғридан-тўғри  трансляция қилиб боради.

Ҳарбий ўйинларида танк биатлонига алоҳида эътибор қаратилган. Танк биатлони илк бор 2013 йилда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ташаббуси билан ташкил этилган эди. Дастлаб танк биатлонида фақат Россия, Беларусь Армнистон ва Қозоғистон вакиллари иштирок этишган эди.  Кейинчалик йил сайин унга қизиқиш ортиб борди. Ўтган йилда ушбу мусобақаларда 22 мамлакат вакиллари иштирок этди.

Мусобақа ҳар доим Москва вилоятидгаги Алабино полигонида бўлиб ўтади. Барча иштирокчилар Россия томонидан тақдим этилган Т-72Б3 танкида иштирок этишади. Фақат хитойлик иштирокчилар ўз танкида.

Ушбу мусобақаларга Ғарб мамлакатларида қизиқиш жуда катта. НАТО мамлакатлари ҳам таклиф қилинган. Лекин улар турли сабабларга кўра иштирок этишдан воз кечиб келишмоқда.

175
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)