Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге

Дональд Трампнинг Россия билан тил бириктиргани ўз исботини топмади

187
АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер ўзининг “Россия иши” бўйича ҳисоботини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. АҚШ Махсус прокурор Роберт Мюллер Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмади. Бу ҳақда РИА Новости АҚШнинг Адлия вазирлигига таяниб хабар қилди.

Махсус прокурор Роберт Мюллернинг таъкидлашича, Трамп штабининг Демократик партияси аъзоларининг компьютерларини бузишга алоқаси бўлмаган. Прокурор бу айблов учун жавобгарликни “Россия ҳукумати назорати остида бўлган хакерлар” зиммасига юклади.

Мюллер ўзининг икки йиллик тергови давомида Россия икки усул билан сайловларга таъсир кўрсатишга уринганини аниқлади.

Махсус прокурор унинг “Россия иши” бўйича ҳисоботида Трамп жиноят содир этганлиги ҳақида хулосалар мавжуд эмаслигини айтди. Бироқ уни оқламаслигини қўшимча қилди. Хусусан, прокурор Трамп адолат ўрнатишга халал беришга уриндими, деган саволга жавоб беришга қийналди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мюллер ҳисоботидаги янги маълумотни эълон қилиш тўғрисидаги қарорни бу қонунга зид эмаслигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг қабул қилади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда ҳозирча Мюллер тергови якунлари билан танишиб чиқишмаганлигини маълум қилди.

“Россиянинг Америка сайловларига аралашуви” иши икки йилдан ошиқ вақт давомида ўрганилди. Махус прокурор Роберт Мюллер Россиянинг Америка сайловларига аралашуви, шунингдек, Дональд Трамп штаби Кремль билан 2017 йилнинг майида эҳтимолли тил бириктиришини суриштирган.

187
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

0
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - клажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

Президент, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июл кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

0
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии

ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

454
Нашрнинг ёзишича, яқин кунларда яна бир қанча америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўнлаб америкалик дипломатлар Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланиш тобора кўпаяётгани ортидан подшоҳликни ўз оилалари билан бирга тарк этишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафта бир неча ходимга мамлакатни тарк этишга рухсат берган. Яқин кунларда яна бир қанча дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

АҚШ вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ элчихонасининг камида 30 ходимида коронавирус аниқланган. Улардан кўпчилиги АҚШ фуқаролари эмас. Улар март ойидан буён уйдан ишлаб келаётганларига қарамасдан вирус юқтириб олишган.

Нашрнинг ёзишича, июнь ойида элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган. Кейинчалик дипломат оиласи аъзоларидан бири касалхонага қабул қилинмаган. Элчихона аралашишига тўғри келган.

Бир қатор америкалик дипломатлар ҳам Саудия Арабистонидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирган ва подшоҳлик ҳукумати янги касалланиш ҳолатлари сонини камайтириб кўрсатиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистони дунёда аниқланган коронавирус ҳолати бўйича 13-ўринда қайд этилган. Подшоҳликда 205 мингдан зиёд коронавирус ҳолати аниқланган. 143 мингдан зиёд киши касалликни енгган. 1858 киши вирус қурбонига айланган.

454
Теглар:
Саудия Арабистони, АҚШ, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси