Афғонистонда генерал Дўстум кортежига ҳужум уюштирилди

1375
(Янгиланган 12:59 31.03.2019)
Генерал Абдул-Рашида Дўстум кортежига уюштирилган ҳужум оқибатида 1 тан соқчиси қурбон бўлди 2 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Афғонистон шимолида “Толибон” радикал ҳаракати томонидан биринчи вице-президент, генерал Абдул-Рашид Дустум кортежига ҳужум уюштирилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Dari.

Генерал Дўстум автомобил кортежига Балх –Жаузжан вилоятига бораётганда Балх-Шиберган йўлида ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида 1 тан соқчиси қурбон бўлган икки нафари жароҳатланган. Биринчи вице-президент зарар кўрмаган. 

Хабарда айтилишига кўра, Дўстум ушбу ҳужум ҳақида олдиндан билган, лекин сафарини бекор қилмаган. Бўлиб  ўтган жангда ҳужумчилар томонидан ҳам бир неча жангари йўқ қилинган ва ҳужумчи гуруҳ бошлиғи қўлга олинган.

Бундан бироз олдин генерал Дўстум, агар унга имконият берилса 6 ойда Афғонистон шимолини толибон жангариларидан тозалашини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Толибон ҳаракати ўзининг ҳукуматга қарши фаолиятини кескин оширган. Толибон ва ҳукумат қўшинлари орасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча кун олдин Афғонистон Шимолида 170га яқин ҳукумат аскарлари толибон томонидан асирга олингани хабар қилинган эди.

1375

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

87
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

87

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

200
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

200

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0