Украина президенти сайловларининг иккинчи тури ўтказилади

267
Энг сўнгги маълумотларга қараганда, Украина Марказий сайлов қўмитаси 65 фоиздан ортиқ бюллетенларни ҳисоблаб чиқишга улгурган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Украина президенти сайловларининг иккинчи тури ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости Украина Марказий сайлов қўмитаси раиси Татьяна Слипачук сўзларига асосланиб хабар қилмоқда.

Энг сўнгги маълумотларга қараганда, Украина Марказий сайлов қўмитаси 65 фоиздан ортиқ бюллетенларни ҳисоблаб чиққан ва унга кўра, Украина президенти сайловларининг биринчи тур якунларига кўра 30,41 фоиз натижа билан актёр ва шоумен Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда. Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенкони фуқароларнинг 16,29 фоизи қўллаб-қувватлаган. “Батькивщина" партияси раҳбари Юлия Тимошенко 13,10 фоиз овоз билан учинчи ўринда.

Украина президент сайловида жами 63,52 фоиз сайловчилар иштирок этди.

Украина қонунчилилига кўра, президент сайловида ғолиб чиқиш учун 50 фоиздан кўп овоз тўплаш керак. Сайлов натижаларига кўра Зеленский ва Порошенко сайловнинг иккинчи турига ўтишади. Иккинчи тур эса 21 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган.

267