Флаг США на здании посольства на Новинском бульваре

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси энг яхши “фейк хабар” учун танлов эълон қилди

115
Танлов ишларини баҳолаш мезонлари ва ғолибга қандай совға топширилиши маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси “Россия аралашуви” мавзусида энг яхши ишончсиз хабар учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг расмий Twitter-аккаунтида маълум қилинди.

Танлов АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллернинг гўёки 2016 йилдаги Америка президенти сайловларига Россия аралашгани тўғрисидаги иш юзасидан тақдим этган якуний ҳисоботидан сўнг эълон қилинди. Мюллер икки йил мобайнида Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботлашга уринди. Бироқ, Дональд Трапмнинг Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳисобот якунларини “қоронғу хонада қора мушукни топиш жуда қийин, айниқса, у ерда йўқ бўлса”, дея изоҳлаган эди.

115

Ҳиндистонда маймун COVID-19 беморларининг қон намуналарини ўғирлаб кетди

149
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида маймун тўдаси COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

Маймунлар уч дона тест намуналарини олиб, қочиб кетишди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар қилди.

Ҳодиса жума куни Меерута тиббиёт коллежида юз берди.

Шифокорлар, агар намуналарда коронавирус бўлса, у маймунларга юқиши мумкин, деб қўрқишмоқда. Шифокорлар, илгари маймунлар ушбу марказдан турли нарсаларни ўғирлашганини таъкидлашди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеода маймунлардан бири ўғирланган намуна тўпламини чайнаётгани акс этган.

Штат полицияси маймунларнинг COVID-19 бемор қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар бергандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

149
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Падение метеорита

Туркияда метеорит парвози тасвирга олинди

203
(Янгиланган 17:05 29.05.2020)
Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Антиқа ҳодиса бир неча ҳудудларда кўринди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Номаълум жисм кучли портлаш билан парвозни якунлади. Бу ҳақда Daily Sabah хабар қилди.

Пайшанба куни кечаси маҳаллий аҳоли бу антиқа табиий ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Бирданига бир нечта ҳудудда - Артвин, Эрзурум, Сивас, Тунжели, Трабзон, Эрзинжан ва Ардаҳанда ёруғлик ва кучли портлаш қайд этилди.

Олимларнинг фикрига кўра, эҳтимол бу навбатдаги метеорит бўлган.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги ходимлари атмосферада "ёруғлик чақнаши" ҳақидаги хабардан кейин текширув бошладилар.

203

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

361
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

361