Венесуэлада Гуаидо устидан суд бошланди

451
Ҳозирда жиноий иш Венесуэла Олий суди ва бош прокурори назорати остида.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Венесуэлада Хуан Гуаидо устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда РИА Новости Миллий таъсис мажлисининг ҳуқуқ масалалари бўйича комиссия раҳбари Хулио Гарсия Серпа сўзларига таяниб хабар қилмоқда.

Унинг айтишига кўра, ҳозирда жиноий иш Венесуэла Олий суди ва бош прокурори назорати остида.

“У барча қилган ишлари учун жавоб бериши шарт. У ватан хоинлиги учун жавоб бериши лозим”, - дея таъкидлади Серпа.

Сешанба куни Миллий таъсис мажлиси мухолифат етакчиси Хуан Гуаидога нисбатан жиноий иш жараёнини давом эттиришни маъқуллаган эди.

Шунингдек, мажлис раҳбари Диосдадо Кабельо бу Гуаидо депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилганини англатишини маълум қилган эди.

Венесуэлада давлат тўнтарилиши боши берк кўчага кириб қолди

2019 йилнинг январида Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидо ўзини муваққат президент сифатида эълон қилган эди. Гуаидони АҚШ ва бошқа ўнлаб давлатлар қўллаб-қувватлаган. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Венесуэланинг қонуний президенти Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.

451