Инсон хотирасини яхшилайдиган 7 та маҳсулот рўйхати – АҚШ олимлари тадқиқоти

CC0 / pixabay / Черника
Черника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик тўғри овқатланиш олимлари инсон мияси ва хотирасини яхшилайдиган еттита маҳсулот номини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Америкалик диетологлар инсон хотирасини яхшиловчи маҳсулотларни аниқлашди. Daily Sabah нашри хабарига асосан.

Чай с лимоном - Sputnik Ўзбекистон
Кўп чой ёки қаҳва ичиш саратон ривожланиши хавфини оширади - олимлар

Инсон миясини тўлақонли ишлашини ва хотирасини яхшилаш мақсадида куркума истеъмол қилиш керак. Олимлар фикрига кўра, куркумин ва турмерон туфайли хушбўй таъм инсон хотирасига фойдали таъсир қилади. Бу таркиби антиоксидантларга бой бўлиб, инсон миясида хавфли жараёнларни тўхтатади.

Хотира янада мустаҳкамлаш учун ёнғоқ истеъмол қилиш керак. Тадқиқотчилар фикрига кўра, доимий равишда ер ёнғоғи, фундук, бодом, кешью, пекана, кунжут, Бразилия ёки грек ёнғоғини исътемол қилинса, кўпроқ маълумотларни эслаб қолиш мумкин.

Диетологлар ёнғоқлар хотирани мустаҳкамлайди ва мия фаолиятини яхшилайди. Ушбу маҳсулот оптимал мия ишлаш функциясини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бундан ташқари, ёнғоқ инсон асаби ва кайфиятига ижобий таъсир қилади.

Кўкатлар доим ҳар бир инсон рационида бўлиши керак. Петрушка, укроп, шпинат, брокколи А ва К витаминларига жуда бой. Улар инсон мия соғлиғи калити ҳисобланади. Бундан ташқари, кўкатлар мияни  стресс ва ортиқча кучланишдан ҳимоя қилади.

Қатор тадқиқотлар натижасида америкалик мутахассислар черника меваси нафақат кўриш қобилиятни яхшилайди, балки хотира ва эътиборни яхшилайди. Шунингдек, черника яллиғланиш қарши ва антиоксидант моддаларга жуда бой.  

Какао ҳам инсон мия фаолиятни яхшилашга ёрдам беради. Олимларнинг фикрига кўра, дуккакли маҳсулотлар мунтазам истеъмол қилиш натижасида - тонусни оширади, иммун ва асаб тизимларини қўллаб-қувватлайди, қон босимини пасайтиради ва вируслардан ҳимоя қилади. Какаонинг ёшартириш хусусиятлари ҳам мавжуд.

Кровать - Sputnik Ўзбекистон
Тунда ҳожатхонага тез-тез қатнаш қайси касаллик аломати?

Балиқ - Омега-3 моддасининг энг яхши манбаа ҳисобланади. Бу маҳсулот ҳам хотира ва мияни мустаҳкамлайди. Омега-3 кислоталари нерв ҳужайралари томонидан юборилган сигналларни кучайтиради ва миянинг тезроқ ишлашига ёрдам беради.

Тўғри овқатлашиш мутахассислари сўзларига кўра, талаб қилинадиган Омега-3 миқдорини олиш учун ҳафтасига камида 2-3 марта балиқ истеъмол қилиш керак. Витамин ва фойдали элементларини сақлаб қолиш учун маҳсулотни қовуриш керак эмас.

Хотирани мустаҳкамлайдиган яна бир маҳсулот бу тухум сариғи. Унинг таркибида D ва В витаминлари, фолий кислотаси ва холин моддаларига жуда кўп.

Янгиликлар лентаси
0