Портфель с документами

Тошкентлик полковник Москванинг ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

611
Тошкентлик Зеленоград округи Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Тошкентлик Александр Кудряшов Москва шаҳрининг Зеленоград округи Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Зеленоград округи ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Россиянинг Москва шаҳар ИИВ Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Сергей Плахих янги раҳбарни бошқарманинг шахсий таркибига таништирган.

Александр Кудряшов

Александр Кудряшев 1977 йил Тошкентда таваллуд топган. У 1999 йилда Ўзбекистон Ички ишлар академиясида, 2013 йилда эса Россия Ички ишлар академиясида таҳсил олган.

Александр Кудряшов етти йил давомида Москва шаҳрининг Вeшняки ва Новогириеево тумани ИИБ бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган. 2017 йил феврал ойида Россиянинг Обнинск шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланган

Сергея Плахихнинг сўзларига кўра, ички ишлар органларида фаолият юритган Александр Кудряшов меҳнат давомида ўзини билимдон, маъсулиятли ва ижрочи раҳбар сифатида кўрсатган.

611