WhatsApp и другие мессенджеры

WhatsApp янги функцияни ишга туширди

367
Янги функция ёрдамида фойдаланувчи чатда ёзилган янги хабарлар ҳақида огоҳлантиришни олмасдан гуруҳда қолиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. WhatsApp мутахассислари янги функцияни синовдан ўтказишни бошлашди. Бу ҳақда РИА Новости 9to5Google асосан хабар қилди.

Бу функция ёрдамида гуруҳ чатларини тарк этмасдан гуруҳда ёзилган хабарлар ҳақида огоҳлантиришларни ўчириш мумкин.

Таъкидланишича, айрим фойдаланувчилар гуруҳ чатларига қўшилгандан норози эканлигини билдиришади. Бироқ улар чатни тарк эта олмайди, чунки бошқа суҳбатдошлар буни кўрадилар.

Янги функция ёрдамида фойдаланувчи чатда ёзилган янги хабарлар ҳақида огоҳлантиришни олмасдан гуруҳда қолиши мумкин.

Бундан олдин WhatsApp мессенжерида қўшимча функция пайдо бўлаганди. Унга кўра, фойдаланувчилар рухсатисиз уларни гуруҳ чатларига қўшиб бўлмайди.

Айтилишича, гуруҳ чатларига таклиф фақат рўйхатда бўлган контактларни қабул қилиш мумкин, бошқа барча таклифлар блокланади.

367