Певица Азиза

Хонанда Азиза турмушга чиқмоқда

361
Хонанда Азиза Мухаммедова илк бор турмушга чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. 90 – йилларда Россиянинг энг машҳур хонандаларидан бири бўлган эстрада хонандаси Азиза Мухаммедова  турмушга чиқмоқда, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Хонанда узоқ йиллар давомида бирга ишлаган яқин дўсти, композитор Олег Бескровныйдан унга турмушга чиқиш таклифини қабул қилган.

Азиза айтишига қараганда бўлажак турмуш ўртоғи билан 30 йилдан бери таниш. Бескровный  бир неча йил олдин унга турмушга чиқишни таклиф қилган, лекин Азиза унга рад жавобини берган.

ОАВ хабарига кўра, тўй яқин орада бўлиб ўтиши керак. Айни дамда Азиза никоҳ кўлаги танлаш ва бошқа тўй ташвишлари билан банд. Тўйга бир неча эстрада хонандалари таклиф қилинган.

Маълумот учун, Мухамедова Азиза Абдурахимовна 1964 йилда Тошкентда профессионал мусиқачилар оиласида туғилган. Азиза 16 ёшида Тошкентда ташкил қилинган “Садо” вокал-инструментал ансамблининг солисти сифатида бошлайди.

1989 йилда Азиза Москвага кўчиб ўтади ва яккахон хонанда сифатида ижод қила бошлайди. Азизанинг ижод йўли енгил ёки доимо муфаффақиятли бўлган деб айтиш қийин, лекин унинг қўшиқларида ҳар доим ўзига хослик ва кучли энергия сақланиб қолган. Азизанинг энг машҳур  қўшиқларини Россияда кўпчиллик яхши билади. Улар “Твоя улыбка”,  “Все или ничего”, “Невезуха”, “Бъется сердце мое”, “Восточная” ва бошқалар.

361