Казуар

АҚШда дунёда энг хавфли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди

1307
Казуар дунёда энг хавфли қуш сифатида Гиннесс рекордлар Китобига киритилган.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. АҚШда казуар зотли қуш ўз эгасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости Evening Standart нашрига асосан хабар қилди.

Бахтсиз ходиса Флорида штатида содир бўлди.

Алачуа округи қутқарув хизматида маълумотига кўра,  казуар қуши ўз эгаси 75 ёшли Марвин Ахосага ҳужум қилди. Йиртқич қуш Ахоса тўсатдан йиқилганда унга кучли зарба берди.

Йиртқич қуш фермага олиб жойлаштирилди.

Казуар дунёда энг хавфли қуш сифатида Гиннесс рекордлар Китобига киритилган. Бу қушнинг баландлиги икки метргача бўлиши, оғирлиги эса 60 килога етиши мумкин.

Бу учмайдиган қушлар соатига 50 км тезлашиши мумкин.

Қуш тирноғининг узунлиги 10 смгача бўлиши мумкин. Казуар ўзининг бақувват оёқлари билан жуда оғир зарба бериши мумкин.

Бундан аввал минглаб заҳарли қурбақалар Флориданинг Палм-Бич-Гарденс шаҳри кўчаларини тўлдириб юбориб, маҳаллий аҳолига ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Қурбақалар боғлар, ҳовузлар, йўловчи йўлкалари ва ҳатто турар жой биноларини тўлдириб юборишди. Мутахассислар шаҳар аҳолисини диққатли бўлишга чақирмоқда. Чунки қурбақаларнинг боши заҳарли суюқлик билан қопланган.

Ага зотли қурбақа Флоридага Марказий ва Жанубий Америкадан келтирилган.

1307