Собиқ иттифоқда тақиқланган: Алла Пугачёванинг клипи интернетда пайдо бўлди

554
Россия эстрадасининг примадоннаси Алла Пугачёва 15 апрелда юбилей нишонламоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Давлат телерадио жамғармаси СССРда тақиқланган Алла Пугачёванинг “Айсберг” қўшиғига ишланган видео клипни интернетда эълон қилди.

Қўшиққа мусиқани Игорь Николаев, матнини эса Лидия Козлова ёзган.

Ролик 1984 йилда Сочи шаҳрида олинган.

Таъкидланишича, Ленинград телевидениясида ўтказилган тақдимотдан сўнг клип эфирдан олинган.

Мамлакат ҳукумат клипда қўшиқчининг ҳаракатларини беадаб деб ҳисоблаган.

Research.mail.ru сўровига кўра, "Айсберг"  қўшиғи энг оммабоп қўшиқлар рўйхатидан жой олган.

Иккинчи чизиқда “Позови меня с собой” номли қўшиғи. Шунингдек, фойдаланувчилар томонидан "Этот мир придуман не нами", "Любовь, похожая на сон", "Не отрекаются любя", "Арлекино" ҳамда "А знаешь, все еще будет" номли қўшиқларига юқори баҳо берилган.

Бугун миллионлаб кишининг севимли хонандаси юбилейни нишонламоқда.

554