Дунёдаги энг улкан самолётнинг биринчи парвози бўлиб ўтди

528
Лос-Анжелесда коинотга ракетлар учиришга мўлжалланган 6 двигателли энг улкан самолётнинг синов парвози бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида жойлашган аэропортда 13 апрель куни дунёда энг улкан самолётнинг биринчи павози амалга оширилди.

Stratolauch Systems

Дунёнинг энг улкан самолёти икки фюзеляжга эга бўлиб, қанотлари кенглиги 117 метрни ташкил қилади. Самолёт 6 та  Боинг двигателлари, 28 та ғилдирак билан жиҳозланган.

Stratolaunch Systems компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу гигант самолётнинг асл мақсади ракета, сунъий йўлдош ва кўп мартали космик кемаларни Ер юзидан 16 000 метр баландликка олиб чиқишдир. 16 км баландликда, ер шарининг ториш кучи сезиларли даржада паст бўлганлиги туфайли космик кемалар камроқ энергия сарф қилган ҳолда коинотга парвоз қилишлдари мумкин. Компания ушбу самолёт ёрдамида биринчи спутникни 2020 йилда коинотга учришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кунга қадар дунёнинг энг йирик самолёти собиқ Иттифоқда ишлаб чиқилган Ан-225 Мрия ҳарбий-транспорт самолёти эди. Самолёт қанотлари кенглиги 88 метр бўлиб у ҳам 6та двигатель билан жиҳозланган. Унинг юк кўтариш қобилияти 250 тоннагача бўлган.

528