Нотр-Дам де Пари олов ичида

353
(Янгиланган 23:27 15.04.2019)
Париждаги машҳур Нотр-Дам де Пари ёки Биби Марям ибодатхонаси ёнмоқда. Айни дамда собор минораларидан бири қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Париж тимсолларидан бири ҳисобланмиш Биби Марям ибодатхонаси ёки Нотр-Дам де Пари олов ичида деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ибодатхонани жуда кучли олов чулғаб олган ва айни дамда унинг минораларидан бирининг учи (шпиль) қулаб тушган. Хабарда айтилишига кўра ёнғин ибодатхонада олиб борилётган қурилиш шлари туфайли келиб чиққан бўлиш эҳтимоли бор.

Ибодатхона жойлашган Сите оролида транспорт ҳаракат тўхтатилган. Ҳамма қучаларни ўт ўчириш машиналари эгаллаб олган.

353