В московском метро усилили меры безопасности

Москва метросининг қайси станциялари “ҳамён учун энг хавфли”?

160
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 2018 йилда Москва метро станциялари ва ер ости йўлларида жами 1757 та жиноятни қайд этишган.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. 2018 йилда Москва метронинг бешта станцияси энг хавфли деб топилган. Бу ҳақда “Известия” нашри Москва метросидаги ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Москва метросининг “Комсомольская”, “Таганская”, “Киевская”, “Павелецкая” ва “Белорусская” станциялари энг хавфли эканлиги аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 2018 йилда Москва метро станциялари ва ер ости йўлларида жами 1757 та жиноятни қайд этишган, шундан 507 таси (40 фоизга яқини) турли ўғрилик, масалан, сумка, пакет, хамён ва телефон ўғирлаш ҳиссасига тўғри келади.

“Замоскворецкая” станцияси ўғриларнинг маконига айланган. Қайд этилишича, айнан шу ернинг ўзида 78 та ўғирлик жинояти қайд этилган.

"Кольцевая" ва "Арбатско-Покровская" йўналишида жиноятчилар 75 тадан ўғрилик содир этишган, "Таганско-Краснопресненская" йўналишида эса йўловчиларнинг 66 марта нарсаларини ўғирлаб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг энг хавфли ҳудудлари ҳақида хабар берган эдик

160