Новорожденный сын Бурака Озчивита будет жить в Ташкенте

Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилинди - ОАВ

585
“Севги изтироби” сериалида ўйнаган актёри Бурак Ўзчивит 13 апрел куни ўғилли бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Янги туғилган чақалоқ - Каран Ўзчивитга Ўзбекистонда янги турар-жой қурилиши билан шуғулланувчи девелоперлик компанияси Тошкентдан уй совға қилди. Бу ҳақда Rusturkey.com Туркия ОАВларига асосан хабар қилди.

Турецкий актер Бурак Озчивит
www.facebook.com/BurakOfficialPage

Эслатиб ўтамиз, “Севги изтироби” сериали орқали томошабинларга таниш турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди.

Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фахрие Эвджен ўғил фарзанд кўрган.

Болакайга Каран деб исм қўйишган. Туғилган вақтида унинг оғирлиги 3,67 кило, бўйи эса 52 смни ташкил қилган.

Хабарга кўра, Бурак Ўзчивит ўғли номидан совғани мамнунлик билан қабул қилган.

585