В России представили робота, похожего на человека

Россияда инсонга ўхшаш робот яратилди

223
"Россия терминатори" номини олган бундай роботлар билан одам гавжум бўладиган иш жойларда қатор ходимларни алмаштириш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Перм Promobot тадқиқот компанияси ҳиссиётларни намоён эта оладиган янги антропоморф роботини тақдим этди.

Робот инсон юз ифодаларини такрорлай олади, кўз, қош, лаб, бошқа мушакларни ҳаракатга келтиради. Шунингдек, робот гапира олади ва ҳиссиётларни кўрсатиши мумкин.

Унинг “юз” қисмида 29 та модул ишлатилган бўлиб, бу сунъий мушакларни исталган ҳолатга келтириши мумкин.

Бундай роботлар билан одам гавжум бўладиган иш жойларда қатор ходимларни алмаштириш кўзда тутилган, масалан, почта, банк ва бошқа идорадаларда.

Promobot  вакиллари робот тайёрлаш учун 1,5 йил вақт кетгани ва 6,5 миллион рубл сарфланганини маълум қилди. 2021 йилгача компания робот ишлаб чиқаришга икки ярим миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Компанияда роботни “Россия Терминатори” деб аташмоқда. У компаниянинг кенгаш раиси Алексей Южаков шарафига Алексей исмини олди.

Promobot компаниясининг якуний маҳсулоти бозорга тахминан 2020 йилда чиқарилади. Роботнинг нархи бир миллион доллардан бошланади.

223