Пилот и пятеро пассажиров небольшого самолета погибли, упав на дом в городе Пуэрто-Монт, Чили

Чилида самолёт қулаб тушди видео

133
Чилининг Пуэрто-Монт шаҳридаги уй устига кичик самолёт қулаб тушиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Чилининг Пуэрто-Монт шаҳридаги уй устига кичик самолёт қулаб тушиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Lopez-Doriga хабар қилмоқда.

Дастлабки хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси ҳаво кемаси бортида бўлган. Самолёт қулаб тушгандан сўнг ёнғиб келиб чиққан. Ёнғин бинони бутунлай қамраб олган. Ҳозиргача ҳалок бўлганларнинг аниқ сони мавжуд эмас. Турли манбаларнинг ёзишича, ҳаво кемаси бортида саккиз нафаргача йўловчи бўлган бўлиши мумкин.

АҚШда самолёт турар жой биноси устига қулаб тушди – видео

Бундан ташқари, 50 ёшли аёл ҳам жабрланган. Самолёт қулаётган вақтда унинг фюзеляжи аёлни туртиб юборган. Аёл шифохонага ётқизилган ва ҳозирда унинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда.

133