Навбатдаги ҳужум: Шри-Ланкада яна портлаш содир бўлди

© REUTERS / Dinuka LiyanawatteСотрудники саперной группы специального назначения осматривают место взрыва фургона возле церкви, которая была атакована в Коломбо
Сотрудники саперной группы специального назначения осматривают место взрыва фургона возле церкви, которая была атакована в Коломбо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни эрталаб Коломбодан 40 км узоқликда жойлашган Пугода туманида портлаш юз берди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Коломбодан 40 км шарқ томонда жойлашган туманда янги портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости News 1st телеканалига асосан хабар қилди.  

Шри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка - Sputnik Ўзбекистон
Шри-Ланкада терактлардан сўнг 40 киши қўлга олинди – ОАВ

Таъкидланишича, пайшанба куни эрталаб Пугода туманида портлаш юз берди. Ҳалок ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда.

Хабарда айтилишича, суд биноси олдидаги турган чиқиндилар баки портлади.

Шри-Ланкада ҳужумлар

Якшанба, 21 апрел куни Шри-Ланкада католиклар Пасха байрам маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва отелларда, еттинчи оролнинг ғарбида, саккизинчи Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Маҳаллий ОАВларга қараганда, терактларни ҳудкуш-террорчилар томонидан содир этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 359 киши ҳалок бўлди, 500 киши жароҳатланди.

Борис Волхонский - Sputnik Ўзбекистон
Шри-Ланкадаги терактлар орқасида ким турибди – эксперт фикри

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

“Ислом давлати”* халқаро террорчилик уюшмаси Шри-Ланкадаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Мамлакат президенти Майтрипал Сирисен мудофаа вазирлиги котиби Хемасири Фернандо ва полиция бошлиғи Пужитха Жаясундару истеъфога кетишини сўради.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0