Президент РФ Владимир Путин

Порошенко сиёсати тўлиқ барбод бўлди Путин

1400
Россия етакчиси куни кеча Украинада бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича ўзининг илк муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Владивостокда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан ўтказилган Россия-Корея музокараларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Журналистлар олдида чиқиш қилган Россия етакчиси куни кеча Украинада бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича ўзининг илк муносабатини билдирди.

“Бу Порошенко сиёсатининг тўлиқ барбод бўлиши. Тўлиқ ва мутлақо. Ишончим комилки, янги ҳукумат буни тушуна олмайди”, - деди Путин.

Анжуман давомида Путин Украина президенти сайловида ғалаба қозонган Владимир Зеленский даврида Россия-Украина муносабатлари қандай давом этиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини ҳам билдириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев муносабатлари Украина янги раҳбарининг олиб бормоқчи бўлган сиёсатига боғлиқ бўлади.

“Биз муносабатларни тўла тиклаш тарафдоримиз, аммо биз буни фақат бир томонлама қила олмаймиз”, - дея маълум қилди Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владивостокда Россия ва КХДР етакчиларининг биринчи саммити ўз якунига етгани ҳақида хабар қилган эдик. Музокаралар 3,5 соатдан ортиқ давом этди. Икки давлат раҳбари 2 соат юзма-юз суҳбатлашишди.

Порошенко судга берилди

21 апрель, якшанба куни Украинада президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Сайлов натижасига кўра президентлик лавозими учун кураш олиб борган Владимир Зеленский сайловчиларнинг 73 фоиздан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди.

1400
Комплекс ПВО

С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари

260
С-500 “Прометей” космосда гипертовушли қуролларни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади - Ҳаво-космик кучлар бош қумондони Сергей Суровикин.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. С-500 “Прометей” Ерга яқин фазода гипертовушли қуролларни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади, деди Ҳаво-космик кучлар (ВКС) бош қумондони Сергей Суровикин “Красная Звезда” нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, С-500 Ердан юзлаб километр масофадаги нишонни яксон қилиш имкониятига эга эканлигини ишлаб чиқарувчи – “Алмаз-Антей” концерни бош конструктори Павел Созинов маълум қилган.

Суровикиннинг сўзларига кўра, С-500ни техник хусусиятлари, уни космосдаги мудофаа тизимларининг биринчи авлодига қўшиш имконини беради.

“С-500 зенит ракета тизими таркибига киритилган ҳусусиятлар аэродинамик ва баллистик нишонлардан ташқари барча модификациядаги гипертовушли қуролларни, шу жумладан яқин космосда ҳам йўқ қилишга имконини беради”, - деди бош қўмондон.

Шунингдек, у ушбу тизимнинг аналоглари умуман мавжуд эмаслигига ишонч билдирди.

С-500 “Прометей” (ОКР “Триумфатор-М”) зенит-ракета тизимларининг янги авлодига киради. Бу ракетага қарши мудофаанинг кучайтирилган қобилияти узоқ масофаларда ҳаракатланувчи ва баландликларда тутиш имкониятига эга универсал комплексдир. Ушбу истиқболли тизим нафақат баллистик, балки аэродинамик нишонларни (самолёт ва вертолётлар) ва қанотли ракеталарини ҳам йўқ қилишга қодир.

260
Национальный парк Чобе в Ботсване

Олимлар шокда! Африкада сирли тарзда 350 бош фил ўлди

523
(Янгиланган 16:52 02.07.2020)
Африканинг Ботсвана шимолида бир неча ҳафта давомида сирли тарзда 350 бош фил ўлди. Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Африкада Ботсвана шимолида бир неча ҳафтада сирли тарзда 350 бош фил ўлди, деб хабар қилди The Guardian.

Филлар ўлими ҳақида биринчи марта май ойининг ўрталарида хабарлар пайдо бўлди.

Ҳайвонларнинг қолдиқлари мамлакат шимолидаги Окаванго дарёси яқинида топилган. Июнь ўрталарига келиб 170 бош филнинг танаси топилди.

Бир кун аввал Британия Миллий Паркни қутқарув хайрия ташкилотининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича директори Найл Макканн ОАВларга сирли тарзда ўлим ҳолатлари сони 350 тага етганини маълум қилди.

"Камида 350 фил ўлди – бу жуда ҳайратланарли. Ботсванада Африка филларининг учдан бирида яшайди, уларнинг 10 фоизи шу ҳудудда жойлашган, шунинг учун вазият филларнинг умумий популяциясига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин", деди Маккен.

Аэросуратларда филларнинг жасади деярли 70 фоизи ҳайвонлар сув ичадиган жойда бўлгани акс этган.

Ҳайвонларнинг оммавий ўлиши сабаблари номаълум. Тахминларга кўра, бу тажовузкор патоген ёхуд заҳарлаш. Куйдирги инфекцияси билан боғлиқ версия тасдиқланмади.

“Фил таналарида браконьерлар томонидан бу иш қилингани ҳақида излар йўқ”, - деди  Ботсвана ҳукуматининг ёввойи табиат бўйича минтақавий директори Димакатсо Нтшебе.

Филларнинг оммавий ўлиши сабабларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари давом этмоқда.

523

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

0
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

0