Жириновский Россия Украинани қандай “бўлиб олишини” кўрсатиб берди

© TwitterЖириновский режет торт
Жириновский режет торт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жириновскийга кўра, Днепрнинг чап қирғоғи, Новороссия ҳудуди – бу рус ерлари ва улар Москва қўл остига қайтади.

ТОШКЕНТ. 28 апр – Sputnik.  ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский ўз туғилган кунига совға қилинган торт мисолида Россия Украинани қандай бўлиб олишини кўрсатиб берди, РИА Новости хабарига асосан.

Ижтимоий тармоқ саҳифасида жойлаштирилган видеолавҳада, Жириновский ўзига хос бўлган ҳазиломуз оҳангда шундай деди:

“Мен ҳар доим айтганман, Киев ҳеч қачон Украинага тегишли бўлмаган ерларга хўжайинлик қилмоқда. Днепрнинг чап қирғоғи, Новороссия ҳудуди – бу рус ерлари ва улар Москва қўл остига қайтади.

“Россия-1” журналистлари менга Украина шаклида торт совға қилишди. Ҳозир биз уни адолат билан бўлиб оламиз. Майли Ғарб томонда жойлашган учдан бир қисми Украинага қолсин. У томон - “Галиция” деб номлансин. Уларга шу қолади. Қолгани эса Россияга байроғи остига ўтади. 

Торт жуда мазали. Кўраяпсизми мен уни  қандай оҳиста кесаяпман. Ҳеч кимга ёмонлик қилиш ниятим йўқ. Учдан бири уларга, учдан иккиси – бизга”, - дейди ҳазилкаш Жириновский.

ЛДПР раҳбари, Владимир Жириновский жуда кўп шов-шувли гапларни айтган. Бошқа сиёсатчилар айтишга ҳатто хаёл қилишга қўрққан нарсаларни, Жириновский доимо баралла айтиб келган.

Тан олиш керак-ки, Жириновскийнинг прогнозлари ўз вақти учун қанчалик баланпарвоз ёки ҳақиқатдан йироқ бўлиб туюлсада, орадан вақт ўтиб уларнинг аксарияти амалга ошган. Масалан, 2008 йилда у Россия ҳеч қачон Севастополдан кетмайди, Украина газ учун бозор нархида пул тўлайди деганида кўпчилик кулган эди. Бугун бўлса...

Янгиликлар лентаси
0