Змея. Иллюстративное фото

Бразилияда улкан анаконда йўлни тўсиб қўйди - видео

2769
Анаконда узунлиги 3 метр оғирлиги эса 30 кило бўлган.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Бразилиянинг Порту-Велью шаҳрида автомобил йўлни улкан илон тўсиб қўйди.

Уч метрли илон ўрмондан чиқиб, аста-секинлик билан автомобил йўл томон ҳаракатланади.

Анаконда шунчалик катта бўлганки, йўл трассада ҳайдовчилар машиналарни тўхтатишга мажбур бўлишди.

Анаконданинг узунлиги 3 метр, оғирлиги эса 30 кило бўлган.

Ҳайдовчилар машиналардан чиқиб, илонни суратга олишга шошиладилар.

Интернетга жойлаштирилган видеолар қисқа вақт ичида кўп марта кўрилди.

2769