Марказий Осиё авиакомпаниялари раҳбарларининг биринчи давра суҳбати ўтказилади

© Flickr / Lars SteffensСамолет таджикских авиалиний "Somon Air"
Самолет таджикских авиалиний Somon Air - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон авиакомпаниялари директорлари ҳудудий муаммоларни муҳокама қилиш учун Душанбеда жамланишади.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон авиакомпаниялари директорларининг биринчи давра суҳбати Душанбеда бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Сомон Эйр" авиакомпанияси матбуот хизматига асосан.  

“Давра суҳбати доирасида томонлар, жумладан, яқин келажакдаги иқтисодий истиқболларни, ривожланишга халал бераётган ҳудудий чекловларни, “ақлли бошқарув” масалаларини ҳамда парвозлар хавфсизлигини муҳокама қилишади, - дейилган хабарда.

Учрашувда "Сомон Эйр" (Тожикистон), "Эйр Астана" (Қозоғистон), SCAT (Қозоғистон), QAZAQ Air (Қозоғистон), Uzbekistan Airways (Ўзбекистон) ҳамда "Авиа Траффик" (Қирғизистон) авиакомпаниялари раҳбарлари иштирок этишади. IATA вакиллари кузатувчи ҳамда экспертлар  мақомида иштирок этишади.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу тадбир "Сомон Эйр" авиакомпанияси ташаббуси билан, Тожикистон ҳукумати ҳамда Халқаро Ҳаво транспорти агентлиги (IATA) кўмагида ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0