ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова таниқли ҳайкалтарош ва артист Андреа Бочелли билан Венеция биеннале халқаро санъат кўргазмасида чиқиш қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Кўргазмада машҳур рассом Лоренцо Куиннинг ижод намунаси - “Кўприклар қурилиши” ҳайкали очилиш маросими ўтказилди.
Лола Астанова Instagram саҳифасида ҳайкалтарош ва артист Андреа Бочелли билан бирга тушган расмларни жойлаштирди.
Лола Астанова роялда турли мусиқаларни юқори маҳорат билан ижро этиши билан бутун дунёда машҳур.
Тошкентда туғилиб ўсган Лола Астанова турли хорижий мамлакатларда катта концертлар беради. Ижтимоий тармоқларда минглаб кузатувчиларга эга, унинг видеоларини миллионлаб одамлар томоша қилади.
Лола Астанова Тошкент шаҳридаги Успенский номли мусиқа мактабини тамомлаган, у 6 ёшидан бошлаб машҳур педагог Тамара Попович қўл остида пианино чалишни ўрганган.