Трамп Оқ уйда ифторлик уюштирди - видео

© Фото: пресс-служба Белого домаДональд Трамп оплатил прием в Белом доме
Дональд Трамп оплатил прием в Белом доме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ифторлик маросимида АҚШ президенти Дональд Трамп нутқ сўзлаб, ислом оламини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп 13 май куни Оқ уйда ифторлик ўтказди, деб хабар қилди Global News.

Меҳмонлар рўйхатига асосан мусулмон давлатларининг дипмиссия раҳбарлари киритилди. Ифторликда Саудия Арабистони, Иордания, Миср, Туркия, БАА, Тунис, Ироқ, Қатар, Бахрейн, Марокко, Алжир ва Ливия элчилари қатнашди.

Ўз навбатида АҚШ мусулмон ижтимоий жамоалар вакиллари қатнашмади.

Тадбир давомида АҚШ президенти Дональд Трамп нутқ сўзлаб, ислом оламини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

“Рамазон бу АҚШ ва бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас ойдир”, - деб таъкидлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ етакчиси Оқ уйда кетма-кет икки йил давомида ифторлик ташкил қилмоқда. Бироқ 2017 йилда бу тадбир қолдирилганди, бу ҳолат кескин танқидга учраганди.

Янгиликлар лентаси
0