Многоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой Кинжал

Путинга “Ханжар” ракетали МиГ-31 қирувчи самолёт кўрсатилди

1062
Россия президентига энг замонавий Ханжар” ракетаси билан жиҳозланган МиГ-31 қирувчи самолёт намойиш қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ахтубинскдаги аэродромда Владимир Путинга гипер товушли “Ханжар” ракетали МиГ-31 қирувчи самолёт намойиш қилинди.

Шу билан бирга, президентга кўп функцияга эга бўлган бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёт ва янги МиГ-35 қирувчи самолёт кўрсатилди.

Шунингдек, Путин пилотсиз учиш қурилма намуналари билан танишди.

Президент авиация техникаси - Су-35, Су-30СМ, МиГ-31БМ ва МиГ-29К самолётларни кўздан кечирди.

Ташриф давомида президентга Бош вазир ўринбосари Юрий Борисов, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов, Минпромторг раҳбари Денис Мантуров, Ҳаво-космий кучлар бош қўмондони Сергей Суровикин ҳамроҳлик қилди.

1062