Мужчина держит папку в руке

Депутатнинг 26 ёшли ўғли шаҳар ҳокими этиб тайинланди

926
Сайловда 31 нафар депутат иштирок этган. Улардан 22 нафари ёш ҳоким номзодини ёқлаб овоз берган.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳар ҳокими лавозимига 26 ёшли Марат Кудайбергенов тайинланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Преступник за решеткой
© Sputnik / Евгений Одиноков

Қайд этилишича, янги ҳокимни сайлаш депутатларнинг шаҳар кенешининг сессияда бўлиб ўтган. Марат Кудайбергеновдан ташқари ҳокимлик лавозимига “Қирғизистон” фракциясидан Мирбек Шакиров ҳам кураш олиб борган

Сайловда 31 нафар депутат иштирок этган. Улардан 22 нафари Кудайбергенов номзодини ёқлаб овоз берган, қолган 9 нафари эса Шакиров номзодини қўллаб-қувватлашган.

Маҳаллий қирғиз ОАВ хабарига кўра, янги сайланган ҳоким - Токмок шаҳар кенеши депутатининг ўғли.

Хабарда Марат Кудайбергенов Жогорку Кенеша депутатларидан бирининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритгани ҳам қайд этилган.

Марат Кудайбергенов 1993 йил Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрида таваллуд топган. Қирғизистон Миллий университетини “молия ва қарз” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилали.

926