ЕИ Афғонистон бўйича ҳамкорликка Марказий Осиё давлатларни жалб қилади

© © Александр ХроленкоЖители Панджшерского ущелья
Жители Панджшерского ущелья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи Марказий Осиё республикалари билан Афғонистон бўйича ҳамкорликни ривожлантиради.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Еврокомиссия Марказий Осиё ҳудудига қаратилган янги стратегиясини эълон қилди. Унда ЕИ МОнинг беш давлати билан Афғонистон бўйича ҳамкорликни ривожлантиради, дейилган РИА Новости хабарида.

Европа комиссияси ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини билан биргаликда эълон қилинган стратегияда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистон билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш режаси айтиб ўтилган.

“ЕИ Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш мақсадида Марказий осиё давлатлари билан янада яқинроқ ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилди. Шунинг учун ҳам Афғонистонни ЕИнинг Марказий Осиёга ҳудудига доир дастурларига  киритиш ҳамда Афғонистон билан боғлиқ ҳудудий ва уч томонлама лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш - мақсадга муфофиқ бўлар эди”, - дейилган хабарда.  

Ҳужжатда, шунингдек, ЕИ келажакда ҳам уюшган жиноятчиликка қарши кураш, ноқонуний мигрантларни олиб келиш, одам савдоси ва наркотиалар обороти билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш учун ҳамкорликни ривожлантиради.

 

Янгиликлар лентаси
0