Женщина пробирается через затопленную улицу

Тадқиқот: 2100 йилда Лондон, Нью-Йорк, Шанхай сув остида қолиши мумкин

716
Дунёнинг йирик мегаполислари иқлим ўзгариши оқибатида 2100 йилда сув остида қолиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Дунёнинг йирик мегаполислари иқлим ўзгариши оқибатида 2100 йилда сув остида қолиши мумкин. Бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари АҚШ Фанлар академияси журналида эълон қилинди.

АҚШ ва Британия олимлари денгиз сатҳи кўтарилиши бўйича ўтказган янги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, 2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкин.

Энг ёмон прогнозларга кўра, атмосферада карбонат ангидрид газлари тўпланиши ҳозирги суръатда сақланиб қолса, яқин 80 йилда глобал ҳаво ҳарорати 5 даражага ошади. Бунинг оқибатида Дунё океани сатҳи 62 дан 238 сантиметргача кўтарилади ва қуруқликнинг 1,79 миллион квадрат километри сувга ғарқ бўлади. Шунча жойда 187 миллион киши яшамоқда.

Глобал исиш оқибатида денгиз сатҳининг ошишида Гренландия музликлари асосий манба вазифасини ўтайди. Олимларнинг фикрича, Антарктиданинг Шарқий ва Ғарбий қисмларида ҳам нотинч ҳолатга ўтиш эҳтимоли бор.

Прогнозларга кўра, қирғоқбўйи ҳудудлари паст текисликлардан иборат Буюк Британия, АҚШ, Европа ва Осиёнинг айрим мамлакатлари катта хавф остида қолмоқда.

716

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

74
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

74
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

762
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

762