Ким тарихни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда?

© Bradford ExchangeПамятные монеты (США)
Памятные монеты (США) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда чиқарилган Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллигига бағишланган тангада СССР байроғи йўқ.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Bradford Exchange номли хусусий АҚШ компанияси Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллигига бағишланган коллекцион тангани муомалага чиқарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Танганинг юз томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида АҚШнинг иттифоқчилари бўлган давлатлар байроқлари, орқа томонида эса - уруш саҳналари акс этган.

Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши натижалари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путин: кимда-ким Иккинчи жаҳон уруши натижалари қайта кўриб чиқишни истаса - марҳамат!

Қизиғи шундаки, танганинг юз томонида АҚШ, Буюк Британия ва Франция рангли байроқлари орасида, СССР байроғи йўқ. Тарихдан маълумки АҚШ ва СССР ўша вақтда иттифоқчи бўлишган. АҚШ урушнинг дастлабки 3 йилида жангларда иштирок этмасада, СССРга моддий ёрдам берган.  

“РИА Новости”  Bradford Exchange компаниясига қўнғироқ қилиб бунинг сабабларини билишга уриниб кўришди. Журналистлар томонидан берилган – “нима сабабдан СССР байроғи йўқ”, -  деган саволга, компания – барча маълумот сайтда кўрсатилган деб, изоҳ беришдан воз кечди.

Айтиш жоизки, инсоният тарихида энг кўп қон тўкилишига олиб келган Иккинчи жаҳон уруши тарихи дунёнинг турли мамлакатларида турличи ўргатилади ва талқин қилинади. Франция, Италия ва бошқа мамлакатлар ушбу уруш ҳақида имкон қадар қисқароқ айтиб беришни маъқул кўришади. 

АҚШда эса Иккинчи жаҳон уруши тарихи - 1944 йилнинг 6 июнида Нормандияда иттифоқчилар десант туширишидан бошланиб Иттифоқчилар ғалабаси билан якунланади. 1941 - 1944 йиллар уруши ва  Ғалабада СССРнинг роли ҳақида лом-мим дейишмайди.

Фақат Германияда ушбу уруш ҳақиқатдан ҳам немис миллатчилари айби билан бўлганлиги ва унда жуда кўп шафқатсизликлар юз берганини, кўп қон тўкилганлиги тан олинади. Немислар ўз фарзандларига бундай хато бошқа такрорланмаслиги кераклигини ўргатишади.

Янгиликлар лентаси
0