Жинсий алоқа ва ўзини ўзи ўлдиришга мажбурлаш: қозоғистонлик имом жиноятда гумонланмоқда

CC0 / Unsplash / Melanie Wasser / Девушка закрывает лицо руками
Девушка закрывает лицо руками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имомнинг сўзларига кўра, вафот этган аёл уни севиб қолган ва эридан ажрашишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Олма-ота вилояти қишлоқ имоми аёлни жинсий алоқа қилиш ва ўзини ўз ўлдириш даражасига етказиш жиноий ҳаракатларини содир этишда гумонланмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон мусулмонлар идорасида изоҳ берилди.   

Аёлларни 19 марталаб эрга беришмоқда: Сурияда 6 йил яшаган қозоғистонлик аёл ҳикояси

Кайнарли қишлоғида нима содир бўлди

Кайнарли қишлоғининг Ескельдин туманида турмушга чиққан аёл ўз жонига қасд қилди. Марҳум аёл эрининг сўзларига кўра, рафиқаси имом туфайли бу ишга қўл урган. Сабаби имом аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

“Тунда мен рафиқамнинг телефонига келган смс-хабарга кўзим тушди. У унга: “Жоним чиқ” деб ёзган. Кейин мен чиқдим, унга бир неча марта зарба бердим, у қочиб кетди”, - деди эркак "Первый канал Евразия"га.

Эркак имом билан дўст бўлган экан.

Имомнинг жавоби

Имом бу воқеа юзасидан ўз версиясини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилган аёл уни севиб қолган.  

“Биз 2014 йилда улар Хитойдан келган вақтда танишдик. Мен уларни ўз уйимда рўйхатдан ўтиш учун розилик бердим. Бир вақт аёл менинг телефон рақамимни сўради. Биз яқинроқ алоқа қилишни бошладик ва бир-биримизни севиб қолдик. У эри билан ота-онаси таништириб қўйгани ва уни севмаслигини айтди”, - деди собиқ имом.

40 ёшли собиқ имомнинг сўзларига кўра, аёл ўз эридан ажрашишни (талоқ) сўраган.

Девушка стоит у окна - Sputnik Ўзбекистон
Минглаб қизларнинг интим суратлари интернетда очиқ тарзда пайдо бўлди

“Полиция ходимлари гувоҳларни сўроқ қилмоқда. Барча керакли экспертизалар тайинланган, шу жумаладан уларни ёзишмалар бўйича суд-филологик экспертиза. Жиноий ишни шахсан полиция департаменти бошлиғи ўз назоратига олди”, - деб таъкидлади полиция тергов департаменти бошлиғи Жанат Саркитов.

“Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда гумонланувчи масжидда ишламайди.

Бу ҳолатга Қозоғистон мусулмонлар идораси изоҳи

Қозоғистон мусулмонлар идораси матбуот котиби Агабек Конарбайўғли сўзларига кўра, идора бу шов-шувли хабарни жуда оғир қабул қилди.   

“Биздаги маълумотларга қараганда, у Хитойдан келган. 2016 йил 16 сентябрь у Кайнарли қишлоғининг аҳолиси илтимосига кўра мулла бўлди. 2019 йил 13 апрель куни ўз хоҳишига кўра фаолиятдан озод этилди”, - деб таъкидлади мусулмонлар идораси котиби.

Матбуот хизматида таъкидланишича, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳолат юзасидан тўлиқ текширув ўтказиши керак.

Янгиликлар лентаси
0