Захарова Зеленскийнинг “Қримни қайтариш” стратегиясига баҳо берди

703
Зеленский матбуот котиби Украина президенти Брюсселга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи ва НАТО расмийлари билан Киевда ишлаб чиқилаётган “Қримни қайтариш” стратегиясини муҳокама қилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова НСНга берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленский  жамоаси томонидан "Қримни қайтариш" стратегиясига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

Захарова яриморол аҳолиси 2014 йилда ўтказилган референдумда Қримга ким эгалик қилиши ҳақидаги саволга нуқта қўйишганини таъкидлади.

“Украинларнинг Ватанига қайтиш ҳақидаги чақириққа ҳозирча фақат Саакашвилидан садо чиқди. Қримликлар шундай жавоб беришдики, бундан яхшисини айтолмайсан”, - дея Россия ТИВ расмий вакили сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Бироз илгари Зеленский матбуот котиби Юлия Мендель Украина президенти Брюсселга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи ва НАТО расмийлари билан Киевда ишлаб чиқилаётган “Қримни қайтариш” стратегиясини муҳокама қилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Унинг “администрация шаффоф бўлиш ниятида”, бироқ якуний қарор чиқарилмагунча тафсилотларни ошкор қилмоқчи эмас. Шунингдек, у Қримнинг кимга тегишли тўғрисида Украина тарафининг позицияси ўзгармаганини билдириб ўтди.

Захарова Москвага танкларда кириб келишни ваъда қилган украиналик вазирга жавоб қайтарди

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берди.

Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган.

703