Украина НАТОга аъзо бўлади, фақат референдумдан сўнг - Зеленский

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишНациональный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО)
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зеленский Украина фақат референдумдан сўнг НАТОга киришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Украина албатта НАТОга киради, фақат бу масала референдумда кўриб чиқилади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

Генеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг - Sputnik Ўзбекистон
НАТО Россияни рақиб сифатида йўқ қилишга аҳд қилди

“НАТОга йўл – бу биринчи навбатда мамлакат хавфсизлиги ва армиямиз даражаси. Биз украиналикларга НАТО нималигини ва унинг қўрқинчли эмаслигини тушунтиришимиз керак”, - деди Украина президенти.

Зеленский Украинани альянсга кириш масаласи ҳақида умумхалқ референдум ўтказилиши ҳақида бир неча марта айтганди.

Бундан ташқари, президент томонидан тақдим этилган ҳарбий доктринада армияни НАТО тамойил ва стандартларига асосан бошқариш назарда тутилган.

Куни кеча НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Киевни бир қатор ислоҳотларни амалга оширишга эътибор қаратишга чақирди.

Эспертларнинг фикрига кўра, Украина яқин 20 йил ичида НАТО аъзолигига даъвогарлик қилмаса бўлади.

Янгиликлар лентаси
0