АҚШнинг учта самолёти Россия чегарасида разведка олиб борди

© CC BY-SA 3.0Lockheed P-3C CUP Orion
Lockheed P-3C CUP Orion - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётлар Крит оролидаги Суда-Бэй авиабазаси ва Буюк Британиядаги Милденхолл аэродромдан парвозни бошлади.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россия чегараси яқинида парвоз амалга оширган АҚШнинг учта разведка-самолётлари аниқланди, деб хабар қилди PlaneRadar.

Москва вақти билан соат 10:55 да Қора денгиз устида Lockheed ЕР-3Е Orion самолёти пайдо бўлди. У Қрим атрофини айланиб, Краснодар вилояти бўйлаб разведка олиб боришни давом этди.

Соат 11:20 да Калининград вилояти яқинида Boeing RC-135V Rivet Joint самолётини кўришди.

Соат 11:45 да Қора денгизда Россия қирғоғи бўйлаб АҚШнинг Boeing RC-135V Rivet Joint радио-электрон разведка самолёти ўз парвозини амалга оширди.

Биринчи ва учинчи самолёт Крит оролидаги Суда-Бэй авиабазасидан осмонга кўтарилди, иккинчиси – Буюк Британиядаги Милденхолл аэродромдан парвозни бошлади.

Охирги вақтларда хорижий, шу жумладан АҚШнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда.

Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Пентагон Россия Мудофаа вазирлиги чақирувига қарамасдан разведка операцияларини ўтказишни тўхтатмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0