Российские Ту-22М3

Россиянинг янги бомбардимончи самолёти АҚШ учун “ёқимсиз сюрприз” бўлади эксперт

1593
(Янгиланган 17:31 07.06.2019)
Ту-22М3М бомбардимончи самолёт Америка ҳарбий денгиз кучлари учун “ёқимсиз сюрприз” бўлади - Юрий Кнутов.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ҳарбий эксперт Юрий Кнутов таъкидлашича, модернизация қилинган Ту-22М3М бомбардимончи самолёти Америка ҳарбий денгиз кучлари учун “ёқимсиз сюрприз” бўлади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлигининг аэродром ва ҳарбий базаларни такомиллаштириш дастурига мувофиқ яқин йилларда Ту-22М3М самолётини қўллаш жўғрофияси кенгаяди.

Ўтган йили Қримдаги Бельбек аэродромида янги ўчиш-қўниш чизиғини қуриш ишлари якунланди.

Кнутовнинг фикрига кўра, Ту-22М3М самолётини Қримда бўлиши жуда муҳим.

“Америка эсминцлари мунтазам равишда Қора денгизга киради. Агар вазият кескинлашса, ярим оролда бомбардимончи самолётларининг  мавжуд бўлиши АҚШ ҳарбий денгиз кучлари учун ёқимсиз сюрприз бўлади”, - деб таъкидлади ҳарбий мутахассис.

Ўтган йили модернизация қилинган бомбардимончи ракета ташувчи Ту-22М3М Қозонда намойиш қилинди. Кейинчалик ерда ўрганиш ва парвоз синовлари учун топширилди.

Умумий авиа қурилиш корпорацияси президентининг сўзларига кўра, 2021 йилда Россия ҳарбий космик кучлари бу самолётни фойдаланиш учун олади.

1593

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

205
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

205
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

812
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

812