Участница конкурса красоты

Модель кинофестивалда “яланғоч” либосда пайдо бўлди - у кескин танқидга учради

2237
(Янгиланган 22:25 10.06.2019)
Машҳур вьетнамлик модель Нгок Трин Канн кинофестивалида жуда очиқ либосда пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Вьетнамлик модель Нгок Трин Канн кинофестивалида жуда очиқ либосда пайдо бўлди.

Vietnam Express ёзишича, модель ўз ватанида кескин танқидга учради.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Ngọc Trinh (@ngoctrinh89)

 

Трин 19 май куни Терренс Маликнинг “Яширин ҳаёт” фильм тақдимотига ташриф буюрганди.

29 ёшли модель тадбирга жуда ҳам очиқ либосда пайдо бўлди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Ngọc Trinh (@ngoctrinh89)

Вьетнамлик моделнинг ташқи кўриниши ўз ватанида жамоатчилик кескин эътирозига сабаб бўлди. Бундан ташқари, аёл Хитой ва Жанубий Корея ОАВлар танқидига учради.

Кейинчалик Вьетнам ҳукумати ушбу ҳолат юзасидан текширувни бошлади.

“Унинг Канн фестивалида бундай либосда пайдо бўлиши бизнинг меъёрларга жавоб бермайди – бу ҳақорат. Бундай ташқари, мамлакатимиз учун ёмон имиджни ҳосил қилади” – деди ҳукумат йиғилишида Вьетнам маданият, спорт ва туризм вазири Нгуен Нгок Тиен.

Агар модель айбдор деб топилса, у мажбурий жамоат ишлари ёки жаримага тортилиши мумкин.

2005 йилда Нгок Трин энг чиройли модель деб топилган.

У Instagram да 2,3 миллион кузатувчига эга.

2237

Дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудуд аниқланди

436
(Янгиланган 18:57 03.06.2020)
Инсониятнинг Ердаги фаолияти туфайли “табиий ҳолда турган” муҳитга эга бўлган жойлар деярли қолмади. АҚШ ва Австралия тадқиқотчилари дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудудни аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Колорадо штати университети тадқиқотчилари ва уларнинг австралиялик ҳамкасблари билан биргаликда дунёда ҳавоси энг тоза бўлган ҳудудни аниқладилар. РИА Новости хабарига асосан. Олимларнинг иши Proceedings of the Natural Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Инсониятнинг Ердаги фаолияти туфайли “ҳеч ким тегмаган – табиий ҳолда турган” муҳитга эга бўлган жойлар деярли қолмади. Олимлар фикрига кўра, энг тоза ҳавони Жанубий океан деб аталадиган - Антарктидани ювадиган Тинч океани, Атлантика ва Ҳинд океанлари сувларида топиш мумкин. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу жойлар қитъалардан аэрозол ва чанг ифлосланишининг таъсирини деярли сезмади.

Олимлар кемаси Тасманиядан Антарктида музликларигача бўлган масофани сузиб ўтди. Йўл давомида тадқиқотчилар ҳаво намуналарини олиб, ўрганишди. Олимларни пастки атмосферанинг таркибини аниқлашга имкон берадиган бактериялар қизиқтирди.

Бактериялар атроф-муҳитга тўғридан-тўғри океандан кириб келганлигини кўрсатди, бу уларнинг дастлабки фаразларини тасдиқлади.

"Антарктида жанубий қитъалардаги бактериялар тарқалишидан ажратилган. Бу шуни кўрсатадики, Жанубий океан - антропоген фаолият деярли таъсир кўрсатмаган саноқли ҳудудлардан бири", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Томас Хилл.

436

Россия ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

134
Россияда катта ёшдаги коронавирус беморларини даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирилди. Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

134

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июнь асосий хабарлари

369
(Янгиланган 23:42 03.06.2020)
Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 014 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 46 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 815  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари - Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари - Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 106 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3014 нафар.

Айни пайтда 786 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Навоийда махсус гуруҳ иши

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоийда яна 42 нафар бемор соғайгани тўғрисида маълумот берди. Ушбу вилоятда сўнгги икки кунда жами 84 бемор соғайиб чиққан.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган. 

Яна бир вирусдан холи ҳудуд

Наманган — коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин. Бугун Наманганда 4 нафар бемор соғайди. Наманган вилоятида касалликка чалинган жами 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди.

Пандемия вақтида тезлиги ошган интернет

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга, мобил интернет тезлиги 18 фоизга кўтарилди.  Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси коронавирус интернет глобал суръатига таъсир қилганини эълон қилди: Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилди.

2020 йил апрель ҳолатига интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 94-поғонани эгаллади. Яъни, бир йил давомида 37 поғонага кўтарилиб 131-ўриндан 94-поғонадан жой олди. Ўзбекистонда охирги йил натижаларига кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 баробарга ўсди.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 6,4 миллиондан ошди, 381 минг киши вафот этди.

369