Путин Украина билан муносабатларни қайта тиклашга умид билдирди

280
(Янгиланган 12:44 13.06.2019)
Шу билан бирга, Путин Украина янги президентининг фаолиятига ҳозирча баҳо бера олмаслигини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украина билан муносабатларни қайта тиклашга умид билдирди. Бу ҳақда “МИР” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз муносабатларимизни қайта тиклашимиз муқаррар. Элита билан бўлган муносабатимиз қандай бўлишидан қатъи назар бир халқ қисмлари ёки икки қардош халқ ўртасида бундай бўлиши мумкин эмас”, - дея Путин сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Шунингдек, Россия етакчиси Украина янги президенти Владимир Зеленский ҳозирги муаммоларни ҳал қилиш учун ички сиёсатда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам Россия билан икки томонлама муносабатларни тиклаш учун янада ғайратлироқ ҳаракат қилишига умид билдирди.

“Янги раҳбарият, умид қиламанки, ички Украина, биринчи навбатда, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишдан қочиш учун русофобик уйдирмалар ва ғоялар билан ниқобланмайди”, - деди Путин.

Шу билан бирга, Путин Украина янги президентининг фаолиятига ҳозирча баҳо бера олмаслигини таъкидлаган.

280