Невеста в цветущем саду

Қозоғистонда гўзаллик танлови уч нафар ғолиби турмушга чиқмоқда

217
Шу йилда “Мисс Олма-ота” гўзаллик танлови финалчилари тўй қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. “Мисс Олма-ота 2017” Сабина Азимбаева, “Мисс Олма-ота 2018” Альмира Утегенова ва “Мисс Қозоғистон 2014” Регина Вандишева турмушга чиқмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Azimbayeva Sabina (@sabina_azimbayeva)

Бу хушхабар билан қизлар ўз Instagram саҳифаларида ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от R E G I N A (@reginavandysheva)

Таъкидланишича, Регина Вандишева куни кеча тўй маросими Италияда нишонлади.

Маълум бўлишича, тўйда қариндош ва яқин дўстлар, жумладан, “Мисс Россия” София Никитчук ва “Мисс Грузия” Нука Каралашвили қатнашди.

Илгари бу қизлар биргаликда халқаро гўзаллик танловларда иштирок этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Sofia Nikitchuk (@nikitchuksofi)

217
Государственный департамент США

АҚШ "ИД"нинг бош ташвиқотчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

46
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган. У ҳақдаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.

"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш  бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.

Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.

46
Медицинские работники в красной зоне госпиталя

Италияда Европада биринчи бўлиб COVID-19га чалинган эркакка ўпка кўчириб ўтказилди

103
Операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Миланнинг энг машҳур "Поликлинико" касалхонаси шифокорлари Европада биринчи бўлиб ёш эркакка иккала ўпкани кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар. Эркак сал олдин COVID-19га чалинганлиги учун касалхонага ётқизилган бўлган, деб хабар берди РИА Новости.

Пайшанба куни Focus маҳаллий нашри тарқатган хабарга кўра, операция ўн кун аввал муваффақиятли амалга оширилган ва ҳозирда бемор аҳволи тиббиёт ходимларида ҳавотир уйғотмаяпти. Хабарда айтилишича, 18 яшар, спортчиларга хос тана тузилишига эга италиялик ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган, аммо COVID-19га чалингач, икки ой вақтни "Сан-Раффаэль" госпиталининг жонлантириш бўлимида ўтказган.

У шу вақт давомида ИВЛ аппаратига уланган бўлган, сабаби коронавирус унинг ўпкасини деярли йўқ қилган. Шифокорлар юзага келган вазиятда ёш беморни фақатгина ўпка трансплантацияси қутқариши мумкин, деган хулосага келадилар.

"Ўпкани кўчириб ўтказиш - бу ҳар доим мураккаб жарроҳлик амалиёти саналади, лекин уни COVID-19ни бошдан кечирган ва оғир аҳволда бўлган беморда ўтказиш биз учун жиддий чақириқ бўлди", - деб ҳикоя қилган журналистларга "Поликлинико"нинг тезкор торакал жарроҳлик хизмати директори Марио Нозотти.

Шифокорлар жарроҳлик олдидан беморга COVID-19га қарши даволаш курсини ўтказганлар. Фақатгина вирус чекинганига амин бўлгач, улар мос келадиган донорни излашга киришган ва бу икки ҳафта вақтни олган.

Нозоттининг сўзларига кўра, операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

"Беморда коронавирусга ўтказилган тест манфий жавоб бергани билан, биз медперсонални эҳтимолий инфекциялашдан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрдик. Албатта, махсус ҳимоя ниқоблари, вентиляцияли ҳимоя шлемлари ва иккиталик қўлқопларда ишлаш жарроҳлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирди. Аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтди ва ундан сўнг бемор интенсив даволаш бўлимига ўтказилди ва ҳозиргача ўша ерда бўлиб турибди", - деб хабар қилди Нозотти.

Бемор ҳушида, унда мустақил нафас олиш функцияларини тиклаш мақсадида физиотерапия ўтказилмоқда.

103
Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре

Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди

9
(Янгиланган 23:09 28.05.2020)
Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар, деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграмида.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Инстаграммида маълум қилди.

Шахноза Мирзиёева
Шавкат Мирзиёев и Зироат Мирзиёева

"Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.

Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”, - деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева.

9